Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов истеъфога чиқарилди. Бу ҳақида ЎФФ расмий твиттерига таяниб, «Uff.uz» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати саралашида салбий натижа қайд этиб, гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритганди. Фақатгина сўнгги лаҳзада бошқа гуруҳдаги терма жамоаларнинг натижасига кўра Олимпия терма жамоаси келаси йил Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати йўлланмасига эга бўлганди.
Эндиликда, Олимпия терма жамоасини Осиё чемпионатига бошқа мураббий тайёрлайдиган бўлди.
Олдинроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳам истеъфога чиқарилганди.
Изоҳ (0)