Бизнесмен Алишер Усмонов Россия футбол иттифоқига Россия термаси бош мураббийи Фабио Капелло билан ҳисоб-китоб қилишга ёрдам беради, деб ёзади «Sports.ru».
2015 йил февралида Усмонов РФИга 400 миллион рубллик кредит тақдим этган эди. Усмонов айтишича, энди у иттифоққа яна 300 миллион рубль ажратади.
Усмонов, шунингдек, унинг компанияси РФИ билан ҳомийлик шартномасини тузиш имкониятларини ишлаб чиқаётганини айтди.
Алишер Усмонов РФИга тақдим этадиган жами сумма РФИнинг мураббий олдидаги бугунги кунгача бўлган қарзларини ёпади.
Изоҳ (0)