АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги муҳташам «MGM Grand» аренасида ўзбекистонлик Санжарбек Раҳмонов профессионал боксдаги илк жангини ўтказди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Суперенгил вазн тоифасида Брет Симмонсга қарши рингга кўтарилган Раҳмонов 1-раунддаёқ рақибини нокаутга учратди. Шу тариқа у профи рингдаги фаолиятини омадли бошлади.
Мазкур жангнинг Эдриен Бронер ва Шон Портер жанг кечасида ўтказилгани эътиборга молик.
Изоҳ (0)