Чили терма жамоаси ва «Ювентус» клуби ярим ҳимоячиси Артуро Видаль ўзи билан боғлиқ автоҳалокатда жабр кўрган ҳайдовчига янги автомобиль ва 14 минг евро таклиф қилмоқда, деб хабар беради «Uff.uz».
Эслатиб ўтамиз, Видаль ширакайф ҳолда автомобилини бошқарган ва қарши томондан келаётган улов билан тўқнашиб кетган эди. Оқибатда қарши томондан келган автоулов ҳайдовчиси Фелипе Гонсалес жароҳат олган. Шунингдек, Видалнинг рафиқаси ҳам жабр кўрган.
Хабар қилинишича, Видаль ўзи туфайли жабр кўрган ҳайдовчига янги автомобиль ва 14 минг евро таклиф қилмоқда. Фелипе Гонсалеснинг отаси айтишича, ҳозирча бу борада келишувга эришилмаган. Видаль эса ҳамон жабрланувчидан кечирим сўрамаган.
Изоҳ (0)