Америка Кубогининг гуруҳ босқичидаги Аргентина – Ямайка учрашуви якунига етганидан сўнг ямайкалик футболчи Дишорн Браун Лионель Месси билан майдоннинг ўзида селфига тушди, деб хабар беради «Sports.ru».
«Бугун мени ҳаётимдаги энг яхши кун. Мен Мессига қарши ўйнадим ва у билан суратга тушдим», — деди ямайкалик футболчи.
Ўйин эса Аргентинанинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда мағлуб бўлган Ямайка термаси турнирни тарк этди.
Изоҳ (0)