14 июнь кунги сув тошқинидан сўнг дарёда сузиб Озарбайжонгача етиб борган Тбилиси ҳайвонот боғига тегишли пингвин уйига жўнатилди, дея хабар бермоқда «Koрреспондент.net» Грузия ОАВларига таяниб.
Тошқин чоғида ҳайвонот боғидан тўққизта пингвин қочиб кетган, уларнинг саккизтасини дарҳол топишган.
Зоопарк ходимлари йўқолган пингвин офат чоғида ҳалок бўлган деб ўйлади, бироқ бир неча кундан сўнг ҳайвонот боғи белгиси туширилган қушни Озарбайжондаги машиналарга бензин қуйиш пунктида кўриб қолишди.
Қочоқ қуш озуқа қидириб одамлар олдига келди, ва уни Тбилисига, ўз ҳайвонот боғига қайтариб юборишди.
Изоҳ (0)