Россия Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар вазирлари кенгаши томонидан Россияга нисбатан санкциялар 2016 йил 31 январгача узайтирилишига ўз муносабатини билдирди, деб хабар бермоқда Meduza.
Россия ТИВ айниқса санкциялар Гитлер Германияси Собиқ иттифоққа ҳужум қилган кун — 22 июнда узайтирилганини «сурбетлик» деб атади. Шунингдек, Брюссель санкциялар европаликлар қанча зарар келтираётгани ҳақида гапирмаётгани, бу Европада 100 минглаб ва ҳаттоки миллионлаб иш ўринлари йўқотилишга олиб келаётгани маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Европа Иттифоқи, АҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари Россияга қарши санкцияларни 2014 йил августида Қримнинг Россия таркибига қўшиб олиниши ва Донбассдаги можаро туфайли жорий қилган эди.
Изоҳ (0)