MERS коронавируси тарқалиши туфайли Жанубий Корея ҳукуматига қарши суд даъвоси берилди, дея хабар қилади «Корреспондент.net».
Даъво Ahn&Chang юридик компанияси адвокати Мун Чон Гу томонидан берилди. Адвокат таъкидлашича, ҳукумат вирус тарқалиши олдини олиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаяпти, шунингдек аҳолини эпидемиядан ҳимоя қилиш имкониятига эга эмас.
«Ҳукумат MERS билан касалланган беморлар ётган шифохоналар рўйхатини ошкор этиб, одамларга эҳтиёткорлик ҳуқуқини тақдим этиши керак», — деди адвокат.
Мун Чон Гу суд даъвосидан мақсад товон пули ундириш эмаслигини таъкидлади.
Изоҳ (0)