Американинг ракета қуролига эга «Лабоон» эсминеци ва Франциянинг «Дюпюи де Лом» разведкачи кемаси Қора денгизга кирди, деб хабар бермоқда «РБК».
Россия ҳарбий денгиз кучлари бош штаби вакилининг сўзларига кўра, кемалар 21 июнь куни денгиз ҳудудига кирган. НАТО ўз ҳарбий ва разведкачи кемаларини Қора денгизда доимий тарзда бўлиб туришини таъминламоқда.
Монтре конвенциясига кўра, Қора денгиз атрофида жойлашмаган давлатларнинг ҳарбий кемалари бу денгизда 21 кундан ортиқ бўлмаслиги ва уларнинг умумий оғирлиги 30 минг тоннадан ошмаслиги лозим.
Изоҳ (0)