Тошкент фотосуратлар уйида «Қуёшли томонда...» лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Жаҳон» ахборот агентлиги. Мазкур лойиҳадан Тошкентнинг турли жойларида турли вақтларда олинган 70 га яқин фотосуратлар жой олган.
Лойиҳа раҳбари Владимир Жирнов, халқаро танловлар ғолиби бўлган Умида Абдураззоқова ва Анна Чудиновалар бир неча йиллар давомида шаҳарнинг турли бурчакларида қиёфаси тез ўзгараётган шаҳарда ўзгармасдан келаётган манзара ва илиқликни ўз камераларига муҳрлашган.
Суратларда шаҳарнинг кундалик ҳаёти, байрамлари, янги қурилишлар ва Эски шаҳарнинг фараҳбахш жойлари акс этган.
Лойиҳада намойиш қилинган ишлар Клод Моненинг «Импрессион» суратидан бошланган импрессионизм услубида ишланган. Айнан жонли ва ҳақиқий таассуротларда мазкур учун фотосуратчининг ишларига асосий калитни топиш мумкин.
Изоҳ (0)