20 июнь, шанба куни Ўзбекистоннинг барча олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари ўз ишини бошлади, дея хабар бермоқда «12news.uz».
Абитуриентлар 20 июль кунига қадар соат 9:00 дан 18:00 гача қабул комиссияларига келиб, ўз ҳужжатларини топшириши мумкин.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълум қилишича, абитуриентнинг ҳужжатлари тўпламида таълим йўналиши, ўқитиш тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза; таълим ҳақида ҳужжатнинг асл нусхаси (аттестат, коллеж/лицей дипломи); 086—У шаклдаги тиббий маълумотнома; паспорт нусхаси; 3,5×4,5 ҳажмда (паспортдаги каби) 6 та фотосурат бўлиши керак.
Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақа ғолиблари ўқишга танловсиз кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатнинг асл нусхасини тақдим этиши керак бўлади. Абитуриент қабул комиссиясига паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжатни шахсан кўрсатади.
Изоҳ (0)