Тошкент метросида ташқи ва ички кўриниши янги бўлган вагонлар ишга туширилди. Буни тасдиқловчи суратлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
Аввал хабар қилинганидек, янгиланган вагонлар зарур синовлардан ўтказилгач, шу йилнинг биринчи ярим йилида метрополитеннинг Чилонзор йўлида ишга туширилиши керак эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида «Тошшаҳартрансхизмат» АК Тошкент метрополитенининг 6 та вагони таъмирлашга қўйилгани, капитал таъмирлангандан сўнг вагонлар нафақат янги кўринишга эга бўлиши, балки уларнинг ички дизайни ҳам ўзгариши ҳақида маълум қилган эди.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда янги вагонларнинг ички кўриниши акс этган суратлар ҳам тарқалган эди. Мазкур вагонларнинг эксплуатацияси 15 йилга узайтирилади.
Изоҳ (0)