АҚШнинг Калифорния штатининг собиқ губернатори, Голливуд актёри Арнольд Шварценеггер «Терминатор» фильмидаги қаҳрамонининг ҳайкали қиёфасига кириб, Лос-Анжелесдаги Шараф хиёбонида жойлашган Мадам Тюссо музейи ташрифчиларини лол қолдирди, деб хабар бермоқда «Nur.kz».
https://youtu.be/w81g199L8YA
Терминатор қиёфасидаги актёр музейда қотиб туриб, ташрифчилар суратга тушиш учун уларга яқинлашганда «жонланди» ва уларни қучоқламоқчи бўлганда ёки сурат учун миннатдорчилик билдирганда одамлар ҳайратга тушиб, қўрқиб қочган.
Қайд этилишича, ушбу акция Терминатор ҳақидаги янги фильмнинг премьерасига бағишланган. YouTube’га жойлаштирилган видео изоҳида барча Арнольд Шварценеггер билан бирга «Терминатор. Генезис» фильми премьерасига тушишга таклиф қилинган.
Изоҳ (0)