Россиялик хонанда Полина Гагаринанинг 2015 йил 28 февраль куни Тошкентдаги «Истиқлол» санъат саройида ўтказган концерти рекламасида қўшиқлар жонли ижро этилиши айтилгани боис Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги доимий ишчи гуруҳ текширув ўтказди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Ўтказилган таҳлил давомида концерт 28 февраль куни соат 19:20 да бошланиб, 21:11 да якунлангани, саҳнада тўрт нафар мусиқачи ва еттита мусиқа асбоби бўлгани, 20 та қўшиқ ижро этилиб, улар асосан фонограмма орқали куйлангани аниқланган.
Концерт ташкилотчиси бўлган Eldorado Production МЧЖ «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 6 ва 13-моддаларида кўзда тутилган ҳуқуқбузарликларга йўл қўйгани қайд этилди. Компанияга бу каби ҳолатлар келажакда такрорланмаслиги бўйича кўрсатмалар берилиб, унинг раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддасига биноан иш очилган.
Изоҳ (0)