Финляндиянинг Nokia компанияси Франциянинг Alcatel-Lucent телекоммуникацион компаниясини 15,6 миллиард еврога сотиб олиш учун АҚШ Федерал савдо комиссиясидан рухсат олди, дея хабар бермоқда «News.rambler.ru».
Nokia ўз рақобатдошини харид қилиши ҳақида апрелдаёқ маълум қилган эди. Олди-сотди ҳар иккала компания директорлар кенгаши томонидан маъқулланди.
Nokia олди-сотди битимини 2016 йил биринчи ярмида ёпишни режалаштирмоқда. Ушбу қўшилиш соҳада 1999 йилда Lucent Technologies компанияси Ascend Communications’ни 21 миллиард долларга сотиб олганидан буён энг йириги бўлиши мумкин.
Янги шаклланадиган корхона Nokia бренди остида фаолият юритишда давом этади, бироқ тадқиқотлар ва ишлаб чиқишлар соҳасидаги фаолияти учун Alcatel-Lucent’s Bell Labs номини сақлаб қолади.
Изоҳ (0)