Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Samsung Electronics компанияси Тошкентдаги «Флешка» («Малика») техномаркази ёнида жойлашган Меркато савдо марказидаги фирма дўконида Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge флагман смартфонлари савдосини бошлади. Бу ҳақда Mobinfo.uz хабар бермоқда.

Фото: Mobinfo.uz

Фото: Mobinfo.uz

Бу ерда харидорларга смартфонларнинг 32 гигабайтли версиялари таклиф қилинмоқда. Фирма дўконида Galaxy S6 4,551 миллион сўмдан, Galaxy S6 Edge эса 5,210 миллион сўмдан сотилмоқда.

Таққослаш учун, «Флешка» («Малика») техномарказида 32 гигабайтли мазкур смартфонларни мос равишда 2,9 миллион ва 3,3 миллион сўмга сотиб олиш мумкин.

Бундан ташқари, Samsung’нинг фирма дўконида Galaxy Note 4, Galaxy Alpha, Galaxy A7, Galaxy A5 ва Galaxy 3 смартфонлари ҳам сотила бошланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 29 май куни 39 даражагача иссиқ бўлади
Спорт
Лионель Месси Роналдунинг рекордини янгилади
Маҳаллий
Қаршидаги кафеларнинг бирида ёнғин содир бўлди