«Украина овози» парламент газетасида 17 июнь, чоршанба куни Виктор Януковични Украина президенти номидан маҳрум этиш ҳақидаги қонун эълон қилинди, деб ёзади «Корреспондент.net». Қонун матнида келтирилишича, у эълон қилинганидан бир кун ўтиб кучга киради.
Олий Рада расмий сайтида келтирилишича, тегишли қонун лойиҳаси бир гуруҳ депутатлар томонидан 29 январда киритилган, у 4 февралда овозга қўйилган ва 9 февралда президентга имзо қўйиш учун йўналтирилган эди.
Нашр таъкидлашича, Украина Конституциясига мувофиқ, Украина президенти номи қонун билан ҳимоя қилинади ва лавозимдан импичмент тартибида олиб ташланмаган бўлса, унда бир умрга сақланиб қолади.
Изоҳ (0)