Қозоғистоннинг Актау шаҳридаги аэропортда SCАТ авиакомпаниясининг Boeing-737 йўловчи самолёти ёниб кетди, дея хабар бермоқда «Forbes.kz».
Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ, ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. Ёнғин йўловчи ва юклар тушириб бўлинганидан сўнг, техник хизмат кўрсатиш чоғида содир бўлган.
Гувоҳлар бевосита ёнғин олдидан қарсиллаган овозни эшитган — бу самолётдаги кислород баллони портлаганини билдириши мумкин.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин майдони 80 квадрат метрни ташкил қилади. Ҳаво кемасининг аҳволи «тиклаб бўлмайдиган» дея баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)