Туркия собиқ президенти ва бош вазири Сулаймон Демирель 17 июнь, чоршанба куни 90 ёшида Анқарадаги касалхоналардан бирида вафот этди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Сиёсатчи даволанган Guven Hastanesi касалхонаси маълумотларига кўра, Демирель юрак фаолиятидаги етишмовчиликдан вафот этган.
Собиқ президент шифохонага ўткир респиратор инфекцияси билан 13 майда келтирилган. У ерда бир ойдан ошиқ вақт давомида нафас йўллари инфекцияси, шунингдек юрак фаолиятидаги етишмовчиликлар бўйича даволанган. Сешанба куни Демирелнинг аҳволи кескин тарзда ёмонлашган, натижада чоршанбага ўтар кечаси жони узилган.
Демирель 1993—2000 йилларда давлат раҳбари лавозимини эгаллаган, шунингдек беш марта Туркия бош вазирлигига тайинланган.
Изоҳ (0)