«Сампдория» клубининг собиқ устози Синиша Михайлович расман «Милан» жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди, деб хабар қилади «Olamsport.com».
Сербиялик мутахассис «россонерилар» билан 2017 йилнинг ёзигача шартнома имзолади.
Ўтган мавсумда «Сампдория» Михайлович қўл остида Италия А Сериясида 7-ўринни эгаллади. Бу эса генуяликларга Европа Лигаси саралашида иштирок этиш имконини беради. 46 ёшли мутахассис бунга қадар «Болонья», «Катания», «Фиорентина» клублари ҳамда Сербия терма жамоасида ишлаган.
Михайлович 16 июнда «Милан» бош мураббийи лавозимидан бўшатилган Филиппо Инзагининг ўрнини эгаллади.
Изоҳ (0)