Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳига футбол мухлиси Ўзбекистон терма жамоасининг мағлубиятларига муносабати акс этган баннерни Nexia автомобили орқа ойнасига жойлаштиргани акс этган фотосурат қўйилди.
Футбол майдони фонидаги баннерда Ўзбекистон терма жамоасининг сурати бўлиб, унинг остига Ўзбекистон — Эрон 0:1, КХДР — Ўзбекистон 4:2, Ўзбекистон — Мадагаскар 0:8 ва Антарктида — Ўзбекистон 15:0 ҳисоблари ёзиб қўйилган. Қайд этиш лозимки, дастлабки икки ҳисоб 11 ва 16 июнь кунлари қайд этилган бўлса, кейинги иккитаси киноя тарзида ёзилганини тахмин қилиш мумкин.
Шунингдек, баннерда ўтган йил ёзида Узнетни «портлатган» «Айрилдик-ку бизлар» қўшиғи ижрочиси Умиджон Шерматовнинг сурати ва қўшиқдаги алоҳида чўзиб айтилган «Негааа» сўзи ҳам келтирилган. Бундан ташқари, «Қачонгача?», «Мухлисларда нима айб?» дея саволлар берилган.
Изоҳ (0)