Қозоғистоннинг Мангистау шаҳрида бокс бўйича 1999—2000 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Бокенбай Сактаганов хотирасига бағишлаб ўтказилган мусобақада мезбонлардан ташқари Россия ва ўзбекистонлик боксчилар ҳам рингга кўтарилди.
Ўзбекистонлик Сойибжон Караматуллаев ўз вазн тоифасида ғолиб бўлишдан ташқари халқаро турнирнинг энг яхши боксчиси деб ҳам топилди. У финал жангида қозоғистонлик рақибини яққол устунлик билан техник нокаут эвазига мағлуб этди.
Изоҳ (0)