Франция фуқароси Бухорода меҳмонхона очди, дея хабар бермоқда UzDaily Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизматига таяниб.
Элчихона маълумотларига кўра, Элен Пелос (Hélène Pelosse) Бухоронинг тарихий қисмида қадимий уйни сотиб олиб, уни қайта тиклади. Март ойида эса Элен Пелос у ерда меҳмонхона юритиш учун лицензияга эга бўлди ва уни Hélène Oasis деб атади.
«Францияликлар орасида Ўзбекистондаги бундай ташкилот биринчисидир», — дейилади элчихона хабарида.
Изоҳ (0)