«Ўзбеккўмир» компанияси 2014 йилда 4,3 миллион тоннани ташкил қилган кўмир қазиб чиқариш ҳажмини 2018 йилга бориб 11 миллион тоннага етказмоқчилигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».
Кўмир қазиб чиқариш ҳажмининг ошиши унинг иссиқлик энергетика балансидаги улуши 5 фоиздан 20 фоизга чиқишига, шунингдек иссиқлик электр станцияларида ишлатиладиган 2 миллиард метр куб газ тежалишига сабаб бўлади.
Ушбу кўрсаткичларни қайд этиш учун 2015—2018 йилларда қиймати 560 миллион долларлик соҳани модернизация қилиш дастури амалга оширилади. Жумладан, эскирган ускуналарни янгилашга 232,9 миллион доллар, қўнғир кўмир қазиб чиқариш ҳажмини оширишга 106,5 миллион доллар, тош кўмир қазиб чиқариш ҳажмини оширишга 101,3 миллион доллар сарфланади.
Изоҳ (0)