2015 йилнинг 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги Дипломатик курсларнинг навбатдаги тингловчилар гуруҳига таълим якунланганлиги тўғрисидаги сертификатлар топширилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, тадқиқот муассасалари, Миллий телерадиокомпания ва «Жаҳон» ахборот агентлиги қисмларининг бошлиқлари ва етакчи ходимлари икки ой давомида «Ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятда ахборот-таҳлилий иши» курсини ўрганди, тегишли идораларнинг халқаро алоқаларига оид долзарб масалалар бўйича битирув ишини тайёрлади ва ҳимоя қилди.
Изоҳ (0)