Догадин номидаги Астрахань расмлар галереясида 16 июндан 2 сентябрга қадар Ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган «Раҳмат, Тошкент!» кўргазмаси бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда «Газета.uz» ташкилий қўмитага таяниб.
Кўргазмада уруш йиллари Марказий Осиёда эвакуацияда яшаган таниқли рассомларнинг Шарқ давлат музейи (Москва)да сақланаётган 50 дан ортиқ график ва тасвирий асарлари намойиш этилади.
Улар орасидан В. Фаворский, А. Нюренберг, С. Герасимов, И. Жданко, шунингдек ўзбекистонлик рассомлар А. Волков, В. Кедрин, У. Тансиқбоев ва бошқаларнинг расмлари ўрин олади.
Изоҳ (0)