13 июнь куни Албания ҳамда Франция терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди, деб хабар қилади «Uff.uz».
Унда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди.
Каче томонидан 43-дақиқада киритилган гол учрашув тақдирини ҳал қилди. Шу тариқа Евро-2016 саралаш мусобақасидан озод этилган Франция сафарда Албанияга ютқазиб қўйди.
Ўртоқлик учрашуви
Албания – Франция 1:0 (1:0, 0:0)Гол: 1:0 – 43 Каче.Албания – Бериша, Алийи, Хюсай, Аети, Леняни (Рама, 56), Чикалеши (Фейзулла, 88), Баша (Лиляй, 72), Цана, Роши (Садику, 64), Лиля (Мемушай, 18), Каче (Балай, 80).Франция – Льорис, Жайе (Санья, 72), Варан, Сако, Эвра, Гоналон (Вальбуэна, 59), Кондогбиа, Гризманн (Нтеп, 59), Пайе (Погба, 46), Жиру (Фекир, 46), Лакасетт.Огоҳлантиришлар: Каче (30), Чикалеши (45), Цана (74).
Изоҳ (0)