«Нью-Йорк Сити» клуби ярим ҳимоячиси Фрэнк Лэмпард спортда эришган ютуқлари учун Британия империясининг олий даражали ордени — OBE билан тақдирланди, деб хабар қилади «Uff.uz».
«Бу совринга эга бўлганимдан жуда хурсандман. Мен ва оилам бу мукофот билан фахрланамиз», — деди Лэмпард.
Мукофотни Лэмпард қиролича Елизавета II’дан қабул қилиб олди.
Англия термасининг собиқ футболчиси терма жамоа таркибида 106 ўйинда майдонга тушган, учта жаҳон чемпионатида иштирок этган. У фаолияти давомида 14 та совринни қўлга киритган.
Фрэнк Англиянинг «Вест Ҳем», «Суонси» ва «Манчестер Сити» жамоаларида тўп сурган. Лекин унга энг катта шуҳратни «Челси» жамоасидаги ўйинлари келтирган.
OBE (The Most Excellent Order of the British Empire) — 1917 йилда Британия қироли Георг V томонидан ташкил қилинган рицарлик ордени ҳисобланади.
Изоҳ (0)