Apple ишлаб чиқувчиларга ўзининг Safari браузери учун сайтлардаги рекламани блокловчи кенгайтма яратиш имконини тақдим этмоқчи, деб ёзади The Financial Times.
Фойдаланувчилар баннерлар, cookie-файллар, сузиб чиқувчи дарчалар ва бошқа контентни ўчириб қўйиши мумкин бўлади. Бундай опция компаниянинг кузда чиқариладиган янги iOS 9 операцион тизимида пайдо бўлиши керак.
Экспертлар iPhone’да рекламани блоклаб қўйиш соҳада хавотирлик уйғотишини тахмин қилмоқда. Бу шу билан боғлиқки, Apple техникаси эгалари аудиторияси iPhone ва iPad оммабоплиги туфайли реклама берувчилар таргетинги учун айни муддао эди.
Уларнинг айтишича, бу ўзгариш мобил рекламадан келаётган даромаднинг катта қисмини узиб қўяди.
Изоҳ (0)