Россия президенти Владимир Путин Қрим прокурори Наталья Поклонскаяга 3-синф юстиция давлат маслаҳатчиси мансабини берди, деб ёзади «Газета.ru».
Таъкидланишича, ҳужжат ҳуқуқий ахборот расмий порталида эълон қилинган.
Хабарда айтилишича, прокуратура ишчисининг ушбу мансаби генерал майор унвонига тўғри келади. Бунгача Поклонская юстиция катта маслаҳатчиси бўлган (у полковник унвонига тўғри келади).
Эслатиб ўтамиз, Наталья Поклонская 2014 йил мартида Қрим прокурори этиб тайинланганидан сўнг япон интернет фойдаланувчилари орасида машҳур бўлиб кетган эди.
Кейинроқ Поклонская қисқача интервью бериб, Киев сиёсий етакчиларининг ҳаракатларини конституцияга қарши кескин бурилиш ва ҳукуматни қурол билан қўлга олиш, деб баҳолаган эди.
Изоҳ (0)