АҚШ президенти Барак Обаманинг турмуш ўртоғи – Мишель Обама аёллар учун мўлжалланган More журнали ёзги сонларининг таклиф қилинган муҳарририга айланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Обама хоним муҳаррирлик қилган журналнинг июль август сонлари 23 июнь куни АҚШ матбуот дўконларида пайдо бўлади. Мамлакат биринчи хонимининг сурати журналнинг муқовасига жойлаштирилган.
«Шу вақтгача мамлакат биринчи хоними журналнинг таклиф қилинган муҳаррири сифатида ишламаганди, бундан ташқари, амалдаги АҚШ президентининг турмуш ўртоғи ҳеч қачон муҳаррирлик қилмаганди», - деди More бош муҳаррири Лесли Жейн Сеймур.
«У сўнгги лаҳзагача ҳар бир саҳифани ўқиб чиқди ва тузатишлар киритишни сўради. У ҳаммасини маъқуллаши ва кўп нарсаларни таклиф қилиши керак эди», - деди Сеймур.
More бош муҳаррирининг қўшимча қилишича, АҚШ президентининг турмуш ўртоғи журналга бепул муҳаррирлик қилган.
Изоҳ (0)