EuroMillions лотереяси иштирокчиси сусткашлиги сабаб бир миллион евродан маҳрум бўлди. Бу ҳақда Le Figaro хабар бермоқда.
Номаълум шахс Франциянинг Вар коммунасида 7 апрель куни лотерея чиптасини сотиб олган. Май ойи охирида бахтли чипта рақами эълон қилинган ва ташкилотчилар бир ҳафта давомида ғолибни излаб, уни топа олишмаган. Ғолиб пулни сўраб мурожаат қилмаганидан сўнг, унинг ютуғи – бир миллион евро яна ўйин жамғармасига қайтарилган.
EuroMillions – 2004 йили Франция, Испания ва Британия компаниялари томонидан таъсис этилган давлатлараро лотереядир. Евроиттифоқнинг энг 12 мамлакатида ўйналадиган мазкур лотереядаги рекорд даражадаги катта ютуқ – 190 миллион евро миқдоридаги мукофотни 2012 йил 10 августи ва 24-октябрида мос равишда британиялик ва португалиялик фуқаролар қўлга киритган.
Изоҳ (0)