Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Меҳнатга бўйни ёр бермайдиган, аксинча, алдов ва фириб билан ўзгалар мол-мулкини қўлга киритишни касб қилиб олган андижонлик икки шахс ғараз ниятларини амалга ошириш мақсадида Жалолқудуқ туманидаги мол бозорига борди, деб ёзади «Постда» газетаси.

Фото: fotostrana.ru

Фото: fotostrana.ru

Улар анча вақт бозорни кузатди. Шу пайт чеккароқда икки бош қорамолни етаклаб турган, одмигина кийинган булоқбошилик эркак улар эътиборини тортди.

Ҳамтовоқлар аввалига қорамолларни обдон кўздан кечирган бўлди. Кейин савдолашиб, автомашинага ортди. Қорамоллар эгаси билан Андижон шаҳридаги «Ниҳол» ошхонасида олди-берди қилишга келишиб олди. Лекин у ерга етиб борганларидан сўнг пулни бермай жуфтакни ростлади. Жабрланувчи алданганини билгач, ички ишлар идорасига ариза билан мурожаат қилди.

Ички ишлар идоралари ходимлари жиноят жойини кўздан кечириб, суриштирув ишларини бошлаб юборди. Фирибгарларнинг ташқи кўриниши ҳақида маълумот тўпланиб, тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилди. Натижада Андижон туманида яшовчи 2 шахс гумон қилиниб қўлга олинди. Юзлаштиришлар, суриштирувларда мазкур жиноят айнан улар томонидан содир этилгани аён бўлди.

Фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркиянинг Kizilelma қирувчи дрони илк парвозни амалга оширди (видео)
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Спорт
Оливье Жиру Франция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди