Тошкентдаги Турин политехника университетига киришни истаганлар учун Андижон машинасозлик институтида Фарғона водийсида яшайдиган абитуриентлар учун тест имтиҳонлари бўлиб ўтди, деб ёзади «UZ24».
Тест синовлари биринчи марта онлайн режимида ўтказилди.
«Абитуриентларни онлайн режимида саралаш ёзма шаклдаги имтиҳон олишдан фарқ қилмайди. Афзаллиги шундаки, натижаларни тест топшириб бўлинганидан сўнг дарҳол билиш мумкин, бу ўз навбатида имтиҳон қилинаётган кишининг билими баҳоси шаффоф бўлишини таъминлайди», — деди Тошкентдаги Турин университети ўқув бўлими мудири Мақсуд Бойжонов.
Университет проректори Анита Табакко айтишича, онлайн режимидаги имтиҳонлар Италияда амалда кенг қўлланилади. Бу мамлакат ташқарисидаги биринчи тажрибадир.
Реал вақт режимидаги саралаш Нукус ва Тошкентда ҳам бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)