Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2015 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 4 та кодекс ҳамда 6 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонунга имзо чекди. Қонунга кўра, Жиноят кодексига ҳам ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар беради «Xushnudbek.uz».

Фото: mega-u.ru

Фото: mega-u.ru

Унга кўра, Жиноят кодексининг 131-моддаси (фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш) янги оғирлаштирувчи банд билан тўлдирилди.

Эндиликда, мазкур жиноят бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, оғирлаштирувчи ҳолат деб топилади ҳамда олти ойгача қамоқ ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

131-модда. Фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш

Фоҳишахона очиш ёки сақлаш, шунингдек ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қўшмачилик қилиш —

энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) вояга етмаган шахсни жалб қилган ҳолда;

б) такроран, хавфли рецидивист ёки ушбу Кодекснинг 135 ёки 137-моддаларида назарда тутилган жиноятларни илгари содир этган шахс томонидан;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —

олти ойгача қамоқ ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади