Андижон шаҳрида теннис бўйича ўтказилган халқаро турнирда ўзбекистонлик Нигина Абдураимова жуфтликлар мусобақасида бош совринни қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Халқаро теннис федерацияси (ITF) туркумига кирувчи мазкур халқаро турнирда ўндан зиёд давлатдан келган юз нафарга яқин ракетка устаси яккалик ва жуфтлик баҳсларида ғолиблик учун кураш олиб борди.
Қизлар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида иштирок этган Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси япониялик шериги Хироко Кувата билан барча учрашувларни ўз фойдасига ҳал этди. Ушбу жуфтлик финал баҳсида россиялик теннисчилар Вероника Кудерметова ва Ксения Ликина билан куч синашиб, 4:6, 7:6, 11:9 ҳисобида ғалаба қозонди.
Изоҳ (0)