Россия Профессионал футбол лигаси клублари бош мураббийлари ўртасида ўтказилган сўровда ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Унга кўра «Зенит» клубининг бразилиялик ҳужумчиси Халк «энг яхши футболчи» деб топилди. Бразилиялик 28 ёшли футболчини бош мураббийлардан 9 нафари 1-ўринга лойиқ кўрган. Якунда Халк 32 очко жамғарди.
Ўзбекистонлик Одил Аҳмедов сўров якунларига кўра 5-ўринда қайд этилган. «Краснодар» ярим ҳимоячиси сингари Бибрас Натхо (ЦСКА) ҳам сўровда 4 очко тўплаган.
1. Халк («Зенит») – 32 очко
2. Роман Еременко (ЦСКА) – 21
3-4. Эсекиэль Гарай («Зенит»), Матье Вальбуэна («Динамо») – 5
5-6. Одил Аҳмедов («Краснодар»), Бибрас Натхо (ЦСКА) – 4
7. Ведран Чорлука («Локомотив») – 3
8-9. Маурисио Перейра («Краснодар»), Куинси Промес («Спартак») – 2
10-15. Данни, Игорь Смольников (иккиси ҳам «Зенит»), Василий Березуцкий (ЦСКА), Ари, Виталий Калешин (иккиси ҳам «Краснодар»), Роман Широков («Спартак», «Краснодар») – 1.
Изоҳ (0)