Сингапурда мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати баҳслари ниҳоясига етди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Қитъанинг 14 давлати иштирокида бўлиб ўтган мазкур мусобақада Ўзбекистон вакиллари 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлиб, умумжамоа ҳисобида 6-ўринни банд этди.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига олтин медалларни Муаттар Жўраева (Сурхондарё) блиц ва стандарт шахмат бўйича ўтказилган мусобақаларда келтирди. Тошкент вилояти вакили Акжол Рахматуллаев блицда кумуш ва стандарт шахматда бронза медали билан тақдирланган бўлса, Алмас Рахматуллаев блицда учинчи ўринни банд этди.
Изоҳ (0)