Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон мамлакат Евроиттифоқдан чиқиши ғоясини қўллаб-қувватловчи вазирлар ваколатларидан воз кечишга мажбур бўлишини айтди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Британия ҳукумати май охирида парламентга Британиянинг ЕИдан чиқиши бўйича референдум ҳақидаги қонун лойиҳасини киритган эди, иккинчи ўқиш 9 июнга мўлжалланган. Қонун лойиҳасида референдум саволи «Бирлашган Қироллик Европа иттифоқи аъзоси бўлиб қолиши керакми?» шаклида келтирилган. Референдумни «2017 йил 31 декабрдан кеч бўлмаган» муддатда ўтказиш белгиланган.
Дэвид Кэмерон фикрича, Британия ЕИ таркибида қолишдан манфаатдор, бироқ бирлашма ислоҳ қилиниши керак.
«Агар сиз ҳукумат аъзоси бўлишни истасангиз, ЕИ билан янги музокаралар ўтказиб, референдум ташкил қилишга рози бўлишингиз керак, булар муваффақиятли натижалар келтиради», — деди Британия бош вазири Германиядаги G7 саммити доирасида сўзга чиқар экан.
Изоҳ (0)