Туркия бош вазири Аҳмед Давутўғлининг Адолат ва тараққиёт партияси, парламент сайловларининг дастлабки натижаларига кўра, ҳукмрон партия мақомидан айрилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Таъкидланишича, партия фоизлар бўйича етакчилар қаторига чиқди, бироқ ҳукуматни ёлғиз шакллантириш учун парламентда етарли миқдорда ўринга эга бўла олмади.
99 фоиз бюллетенлар кўриб чиқилгач, ATП овозларнинг 40,94 фоизи ёки 550 ўринли мажлисда 259 та ўринни қўлга киритди.
Изоҳ (0)