Жанубий Кореяда Яқин Шарқ респиратор синдроми коронавируси (MERS) тарқалиши билан боғлиқ хавотирлар сабаб 20 мингга яқин чет эллик сайёҳлар ушбу мамлакатга бориш фикридан қайтди. Бу ҳақда, Корея сайёҳлик ташкилотига асосланиб, ТАСС хабар бермоқда.
Ташкилот маълумотларига кўра, Жанубий Кореяга олиб борадиган чиптасини топширганларнинг 85 фоизини Хитой ва Гонгконг фуқаролари ташкил этади.
Сўнгги бир суткада Жанубий Кореяда MERS билан касалланган сони 14 нафарга кўпайиб, умумий 64 нафарга етган. Ҳозиргача уларнинг беш нафари вафот этган. Маълумот учун, ҳозирча ушбу вирусга қарши восита кашф этилмаган.
Изоҳ (0)