Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Шаҳар мушуклари куни доирасида 7 июнь куни мушуклар паради бўлиб ўтди. Бу ҳақда Вести.ru хабар бермоқда.
Санкт-Петербургдаги Мушуклар музейи раҳбари, Эрмитаж мушуклари ветеринари Анна Кондратеванинг сўзларига кўра, ушбу парад ўнинчи марта ўтказилди ва унда имкон қадар кўпроқ иштирокчи қатнашиши учун байрам 8 июндан 7 июнга кўчирилди.
Машҳур «Мушуклар республикаси» қаҳвахонаси жойлашган Конногвардейский хиёбони мушуклар шарафига бир кунга Котогвардейский деб қайта номланди ва Нева маскарад мушуклари, Петербург сфинкслари, шунингдек, Петербургда кенг тарқалган рус мушуклари – Сибирь, рус, мовий, Урал рекслари, карел ва курил бобтейл зотига мансуб мушуклар паради бўлиб ўтди.
Байрам доирасида 36та мушук ўзининг янги эгасига топширилди, байрам охирида эса болалар мушукларнинг тасвири туширилган пуфакчаларни ҳавога учиришди.
Изоҳ (0)