Бразилиянинг Минас-Жерайс штати Белу-Оризонти шаҳридаги турар-жой мавзесига икки моторли самолёт қулаб тушди, деб хабар беради «Вести.ru».
Пампульяс аэропортидан кўтарилган самолёт кўп ўтмай қулаб тушган. Ҳаво кемаси бортида бўлган 3 киши ҳаётдан кўз юмган.
Самолёт қулаган турар-жой биносига жиддий зарар етган ва ёнғин бошланган. Бино ичида бўлган эркак жабрланган ва шифохонага етказилган. Олов бошқа биноларга ўтиб кетиши олдидан ўт ўчирувчилар уни ўчиришга улгурган.
Ушбу ҳодиса бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)