8 июнь, душанба куни Япония соҳиллари яқинида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» АҚШ Геологик хизматига таяниб.
Ерости силкинишлари маҳаллий вақт билан 15:01 (Тошкент вақти билан 11:01)да қайд этилган. Зилзила ўчоғи 44 км чуқурликда, эпицентри Аомори префектурасидаги Муцу шаҳридан 64 км шимоли-шарқда жойлашди.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилганича йўқ.
Изоҳ (0)