Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг жаҳон тарихида ўчмас из қолдириб кетган соҳибқирон Амир Темурга бағишланган «Соҳибқирон» шеърий драмаси нашр қилинди. Бу ҳақда «Академнашр» матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Муаллиф бу саҳна бўйлаб нафақат катта иқтидор эгаси сифатида, айни пайтда боболар меросига садоқатли ва эҳтиёткор авлод сифатида ҳам қалам тебратади», — дейилади хабарда.
Ушбу асар ўқишга қулай ихчам шаклда, ноширчиликнинг сўнгги ютуқларидан фойдаланган ҳолда нашр қилинди.
Изоҳ (0)