7 июнь куни Тошкентдаги Мирзо Улуғбек номли маданият ва истироҳат боғида «Сабантўй — 2015» татар-бошқирдлар байрами бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Anons.uz».
Байрам «Кексаларни эъзозлаш йили»га бағишланди. Очилиш маросимида Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси сўзга чиқиб, анъаналарни сақлаб қолиш муҳимлигини таъкидлади.
Байрам меҳмонлари эътиборига миллий услубдаги куй-қўшиқлар, шунингдек Қозон ва Қрим татарлари, бошқирдлар рақслари тақдим этилди.
«Сабантўй» шу куни Самарқанд, Фарғона ва Урганч шаҳар боғларида ҳам ўтказилди.
Изоҳ (0)