2015 йилнинг 7 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Венгриянинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Янош Баллани қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги сайти хабар бермоқда.
Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида турли соҳалардаги, жумладан Ўзбекистон – Европа Иттифоқи шаклидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда ўзаро манфаат касб этадиган баъзи минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Изоҳ (0)