НАТО Шарқий Европада «Иттифоқ қалқони» (Allied Shield) ҳарбий машғулотлари сериясини бошлади. ТАССнинг хабар беришича, мазкур машғулотларда НАТОга аъзо 19 мамлакат ва ҳамкор 3 мамлакатнинг 15 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилари иштирок этади.
«Иттифоқ қалқони» алоҳида-алоҳида тўртта ҳарбий машғулотларни ўз ичига олган. Булар - Baltops, Saber Strike, Noble Jump ва Trident Joust.
6 июнь куни Baltops ҳарбий-денгиз машғулотларининг асосий қисми бошланди ва 20 июнга қадар НАТОга аъзо 14 мамлакат ва альянснинг уч ҳамкори – Финландия, Швеция ва Грузиянинг 5,6 минг ҳарбий хизматчиси, 49 ҳарбий кемаси, битта сувости кема ва 61 самолёти мазкур машқларда қатнашади. Машғулотлар АҚШ раҳбарлиги остида Boltиқбўйининг уч мамлакати ва Польшада ўтказилмоқда.
Бундан ташқари, 8-19 июнь кунлари Boltиқбўйи ва Польшада қуруқликдаги кенг миқёсли машғулотлар – Saber Strike ўтказилади, 10-21 июнь кунлари эса Польша элит бўлинмаларнинг Noble Jump ўқув машқларига мезбонлик қилади. 17-18 июнь кунлари эса Руминияда Trident Joust штаб машғулотлари ташкил этилади.
Изоҳ (0)