Нью-Йорк штатидаги махсус қўриқланадиган қамоқхонадан сўнгги 150 йилда биринчи марта маҳбуслар қочди. Бу ҳақда Echo.msk.ru хабар бермоқда.
Маҳбусларнинг қочиб кетгани тонгги текширув вақтида маълум бўлган. Маъмурият қочоқ маҳбусларнинг суратлари ва фамилияларини ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.
Қочоқлардан бири 34 ёшли Дэвид Свит – у 2002 йили Брум округи шерифи ёрдамчисини ўлдиргани учун умрбод озодликдан маҳрум қилинган ва муддатидан аввал озодликка чиқиш ҳуқуқига эга эмас.
Иккинчиси 48 ёшли Ричард Метт – у 1997 йили одам ўғирлаб, уни дўппослагани учун умрбод озодликдан маҳрум этилган, бироқ муддатидан аввал озодликка чиқарилиши мумкин эди.
Жиноятчилар махсус электр ускуна ёрдамида йўл очиб, қувур орқали қочиб кетишган. Штат маъмурияти ҳозирги вақтда қочишнинг барча тафсилотларини ўрганмоқда, хусусан, камерада бундай асбоблар қаердан пайдо бўлгани суриштирилмоқда.
Изоҳ (0)