Россиядаги «Наш футбол» телеканалида «Футбол ошхонаси» кўрсатувини олиб борадиган Виктория Лопирева Москванинг «Локомотив» клубида тўп сурувчи ўзбекистонлик Виталий Денисовнинг кўрсатувдаги иштирокидан ҳайрон қолганини билдирди, деб хабар беради «Uff.uz».
«Кўрсатувда иштирок этганлардан ким кўпроқ ҳайрон қолдирди? «Локомотив» ҳимоячиси Виталий Денисов. У ҳам тарбияси билан, ҳам таомни яхши тайёрлаши билан ҳайрон қолдирди. Виталий билан кейинги сафар ош тайёрлашга келишиб қўйдик. Ахир у Ўзбекистондан-ку», — дейди Лопирева.
Виктория Лопирева «Мисс Россия—2003» ҳисобланади. У 2015 йил бошидан бери «Футбол ошхонаси» кўрсатувини олиб боради. Ҳозиргача унинг дастурида Виталий Денисовдан ташқари Роман Павлюченко, Дмитрий Буликин, Сергей Давидов, Леонид Слуцкий ва бошқалар иштирок этди.
Изоҳ (0)